Кеча жаҳон чемпионати Европа минтақаси саралаш босқичида Қозоғистон терма жамоаси Украина билан ўйинда 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд этди.

Ушбу учрашувда «Андижон» жамоаси футболчиси Владислав Васильев 90 дақиқа ҳаракат қилди ва 90-дақиқада захирага олинди. У учрашувнинг 43-дақиқасида ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

Маълумот учун, Қозоғистон терма жамоаси саралашнинг «D» гуруҳидан ўрин олган. Ушбу гуруҳда Франция терма жамоаси 8 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар