Бугун Андижондаги “Бобур арена” стадионида халқаро ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Майдон эгалари – “Андижон” Қирғизистоннинг “Каганат” жамоаси билан беллашди.

Маълумки, бу ушбу жамоаларнинг илк тўқнашуви эмас. Мавсумга тайёргарлик кўрилаётган пайтда ҳам ушбу клублар Андижонда тўқнаш келишган ва унда 1:1 ҳисоби қайд этилган. Бу сафарги учрашувда андижонликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Таркиб қуйидагича: Низомиддин Зиёвутдинов, Усмонали Исмоналиев, Абдуғани Камолов, Иброҳим Отахонов, Диёр Раҳимқулов, Бахтиёр Қосимов, Фарҳод Соҳибжонов, Абдувоҳид Ғуломов, Муҳаммадкари Тоиров, Дониёр Абдуманнопов, Жасур Жалолиддинов.

Захирадан майдонга тушганлар: Камрон Нажафалиев, Мартин Боаке, Пламен Димов, Камрон Саидазимов, Дониёр Исмоилов.

андижон каганат

Айтиш мумкинки, голлар асосан иккинчи бўлимда киритилди. Жасур Жалолиддинов чиройли голи билан учрашувда ҳисобни очган бўлса, захирадан майдонга тушган италиялик ҳужумчи Мартин Боаке ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйишга эришди.

Дарвоқе, мазкур учрашувда “Андижон” клуби бош мураббийи Ёрқин Назаров кўриниш бермади. Футболчиларга майдон четида ёрдамчи мураббий Дониёр Усмонов кўрсатмалар бериб турди. Чунки Назаров мураббийлар штабида йўқ эди. Кейинчалик ўзи билан боғланганимизда Тошкентга ЎФА томонидан ташкиллаштирилган мураббийлар йиғилишида қатнашиш учун кетганини маълум қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар