"Андижон" тайёргарликни бошлади, таркибда янги футболчилар бор

“Андижон” клуби Виктор Кумиков бошчилигида бугундан Хонободда тайёргарликни бошлади.

Олдин хабар қилинганидек, черногориялик легионерлар – ҳужумчи Богдан Милич ҳамда ярим ҳимоячи Горан Милойка клуб ихтиёрига етиб келишган ҳамда машғулотларга киришишган. Жамоанинг яна бир янги легионери – Владимир Бубанья эса уч кундан кейин “Андижон”га қўшилади.

Жамоа йиғинига шунингдек, истеъдодли дарвозабон Мухриддин Аҳмедов ҳам қўшилган. Ўтган йилги мавсумни Тожикистон чемпионати “Равшан” жамоаси сафида ўтказган посбон у ерда ҳаммаси бўлиб 20 та ўйинда майдонга тушган.

Айни пайтда яна бир қатор ўйинчилар билан музокаралар олиб борилмоқда. Шу сабабли таркибга янги футболчилар қўшилишда давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!