“Локомотив” клуби 17 октябрь куни ўз майдонида Суперлиганинг 22-турида “Андижон”ни қабул қилади. Микаэль Секейра бошчилигидаги темирйўлчилар бор эътиборини мазкур тўқнашувга қаратган.

Клуб матбуот хизматининг хабарига қараганда, Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинида қатнашган “Локо” футболчилар ҳам жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилган ва улар барча билан бирга “Андижон”га қарши ўйинга тайёрланмоқда.

Фақатгина Жавоҳир Алижонов жароҳати сабабли ўйинни ўтказиб юборса, дарвозабон Абдумавлон Абдужалилов дисквалификацияга учраган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)