"Андижон"ни янги мавсумда ким бошқариши маълум. У уйқуни рад этиб ишга киришди

"Андижон" клуби бош мураббийи Виктор Кумиков жамоа қароргоҳига етиб келди. Бу ҳақда "бургутлар" матбуот хизмати хабар тарқатди.

"Ниҳоят барча мавҳумликлар барҳам топиб, ишлар конкретлашади. Сабаби, Виктор Кумиков ҳозиргина ўз ёрдамчиси Олег Корниенко билан Андижонга етиб келди ва "Мед.Ситида"ги ўзларига ажратилган шинам коттежлардан бирига жойлашди. Саломлашиб олинганидан сўнг янги футболчилар борасида суриштирди ва яна кимлар билан алоқага чиқиш борасида таклифларини ўртага ташлади.

Кумиковга йўл чарчоғидан кейин ухлаб олиш борасидаги таклифни рад этди ва йиғиннинг биринчи босқичи ўтадиган Хонобод шаҳридаги шароитлар билан шахсан танишиб келиш мақсадида клуб вице-президенти Жаҳонгир Нуриддинов ҳамроҳлигида чиқиб кетди. Кечга яқин ортга қайтишади ва якуний қарорга келинади. Қолган масалаларга ҳам иш жараёнида ойдинлик киритиб борилади ва ҳар бир янгиликдан сизларни бохабар қилиб борамиз", - дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!