Андре Аньелли: Биз таҳдидлардан қўрқмаймиз

"Ювентус" президенти Андреа Аньелли клубнинг Европа Суперлигаси лойиҳасини ташкил этишдаги иштироки учун УЕФА томонидан қўлланилиши мумкин бўлган санкцияларга муносабат билдирди.

“Биз УЕФАдан Чемпионлар лигасининг янги мавсумида иштирок этишни тасдиқловчи хат олдик.

Биз музокараларга тайёрмиз ва сўнгги ойларда билдирилган таҳдидлардан қўрқмаймиз. Ишонамизки, суд иши охир-оқибат ижобий якун топади.

Мен Чеферин билан ҳамиша яхши муносабатда бўлганман ва уни инсон сифатида қадрлайман”, - деди Аньелли.

 Мадрид суди УЕФАнинг Суперлига асосчиларига нисбатан қўллаган барча чораларини асоссиз, деб топди ва ташкилотга уларни бекор қилиш бўйича қарор чиқарди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар