Aндрей Канчельскис: Терма жамоада унинг ўрнини босадиган ҳеч ким йўқ

СССР ва Россия терма жамоаларининг собиқ футболчиси Aндрей Канчельскис ЦСКA ҳимоячиси Марио Фернандеснинг Россия терма жамоасидаги фаолиятини якунлагани борасида фикр билдирди. Бу ҳақда мураббий "СЭ" журналисти Георгий Скобликовга берган интервьюсида маълум қилди.  

- Бу катта йўқотиш. Миллий терма жамоага у катта ҳисса қўшди. Шунинг учун бундай ўйинчини йўқотиш жуда ачинарли. Терма жамоада унинг ўрнини босадиган ҳеч ким йўқ. Марио ишончи оқлади. Унинг Россиядаги ўйинлари орқали ҳимоядаги ишончлилиги ва ҳужумларга қўшила олиши билан ёдда қолди, - деди Канчельскис.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар