Англияга зўр тўпурар келади

Гвинеялик ҳужумчи Муҳаммад Байо  тез орада Англия премьер-лигасига кўчиб ўтиш имконига эга бўлди.

Айни пайтда Франция чемпионатида ўйнаётган ёш футболчини “Челси” ва “Брайтон” ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Ҳозир “Клермон”да ўйнаётган 23 ёшли футболчи еттита гол уриб, иккита голли пас оширди. Англия клубларини Муҳаммад кучсиз жамоа шарафини ҳимоя қилаётганига қарамай, мунтазам гол ураётгани қизиқтириб қўйди.

“Челси” скаутлари жисмонан бақувват тўпурарнинг ҳар бир учрашувини синчковлик билан кузатиб бормоқда ва уни олиш йўлларини қидиряпти. “Аристократлар” мутасаддилари Байони машҳур ҳужумчи Дидье Дрогбага қиёслаётганидан уларнинг бу ўйинчига баҳосини билиб олиш мумкин.

Мутахассислар Байога  “Челси”дан кўра “Брайтон” варианти маъқуллигини таъкидламоқда. Чунки, бу жамоа “аристократлар”дан фарқли равишда ёш ҳужумчига доимий ўйин вақти ажратишга тайёрлиги айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!