Англиялик юлдуз “Манчестер Юнайтед”ни танлади

“Манчестер Юнайтед” келаси ёзда энг асосий трансфер нишони сифатида Деклан Райсни танлади.

Маҳоратли ярим ҳимоячига Англиянинг бир неча гранд клублари оғиз солмоқда. Бироқ “Вест Хэм” ўз етакчиси учун 100 миллион фунт атрофида бадал пули сўраётгани трансферга тўсқинлик қилмоқда.

Деклан Райснинг ўзи ҳам кучлироқ клубга ўтиш илинжида ва клуб хўжайинлари унинг нархини сунъий кўтараётганидан норозилигини билдирган.

Маълумотларга қараганда, манчестерликлар ҳозирдан “Вест Хэм” мутасаддилари ва футболчининг ўзи билан музокараларни бошлаб қўйган. Райс ҳам Манчестерга кўчиб ўтишга рози. У терма жамоадаги шериклари Ҳарри Магуайр ва Люк Шоу билан бўлажак трансферни муҳокама қилгани айтилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар