Антонио Конте “Тоттенхэм” футболчиларига чемпион бўлиш сирини айтди

“Тоттенхэм”ни қабул қилиб олган италиялик мутахассис Антонио Конте янги шогирдларига қай услубда иш олиб боришини айтди.

Катта танаффусдан сўнг “Интер”ни чемпион қилган мураббий инглиз клуби ўйинчиларига ҳам чемпионлик сирини ўргатишини таъкидлади. Бунинг учун Конте ҳар бир футболчи билан очиқ мулоқотга тайёрлиги ва шогирдларидан ҳам ўзига нисбатан шу муносабатни кутишини билдирди.

Тажрибали мутахассис жамоада бирдамлик муҳим ва мавсум охирида роҳатланиш учун машаққатли меҳнатдан қочмаслик керак, деган фикрни ўртага ташлади.

Конте “Тоттенхэм” футболчиларига ғолиблик руҳини сингдирмоқчи ва бунинг учун ўйинчилар машғулотларда қаттиқ ишларига ва чидашларига тўғри келишини уқтирди.

“Тоттенхэм” раҳбарияти италиялик мутахассис билан 2023 йилнинг ярмигача шартнома тузган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар