АПЛ аутсайдери "Арсенал"нинг 40 млн фунтлик таклифини рад этди

"Брайтон"да ажойиб мавсумни ўтказган Бен Уайт жароҳат олган Трент Александр-Арнольд ўрнига Англия терма жамоаси таркибига келиб қўшилди.

Шундан сўнг Уайт "Арсенал"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Лондонликлар аллақачон 23 ёшли ҳимоячи масаласида "Брайтон"га таклиф юборишган. Бироқ Sky Sports тарқатган хабарга қараганда, "Брайтон" “канонирлар”нинг 40 миллион фунтлик таклифини рад этган.

Бен Уайт ортда қолган 2020/2021 йилги мавсумда жами 39 та учрашув ўтказди.

“Брайтон” ўтган мавсум АПЛда 16-ўринни эгаллаган бўлса, “Арсенал”га 8-ўрин насиб этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!