АПЛ гранди Фатига "оғиз солган"

Каталониянинг «Барселона» клуби истеъдодли ҳужумчиси Ансу Фати фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Испан манбалари берган маълумотга кўра «Манчестер Юнайтед» ўз сафига иқтидорли ҳужумчини қўшиб олишни режалаштирган.

Айни дам клуб мутасаддилари ушбу трансферни футболчининг агенти Жорже Мендеш билан бирга муҳокама қилмоқда. Фатининг «кўк-анорранглилар» билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Бироқ томонлар буни узайтириш борасида ҳали келишувга эриша олмади. «Қизил иблислар» айни шу вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи.

Маълумот учун, Ансу Фатининг трансфер қиймати 60 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!