АПЛ гранди тез орада Коутиньо билан музокараларга киришади

Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳамон "Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньога нисбатан қизиқишини сўндирмаяпти.

Todo Fichajes нашри тарқатган хабарга қараганда, "канонирлар" тез орада 29 ёшли бразилиялик футболчи билан учрашув ўтказишни режалаштирган. Улар Коутиньони камроқ маошга ва АПЛга қайтишга кўндирмоқчи.

Маълумот учун, Коутиньо жорий мавсум “Барселона” сафида 16 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол урди. Унинг трансфер нархи 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!