АПЛда навбатдаги истеъфо! Бу сафар кучли олтиликда

Англиянинг "Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту истеъфога чиқарилди.

Жамоа матбуот хизматининг хабарига кўра, лондонликлар раҳбарияти АПЛ 10-тури доирасидаги МЮдан учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан кейин бу қарорга келган. 47 ёшли мураббий шу мавсум аввалида "шпорлар" бошқарувига келган эди.

Лондон клуби Премьер-лига жорий мавсумида 10 та ўйинда 15 очко жамғариб, 8-поғонада бормоқда. Эътиборлиси, "Тоттенхэм" Санту бошқарувида сўнгги 4 учрашувнинг 3тасида имкониятни бой берди. АПЛда эса, охирги 7 баҳсда 5 мағлубият қайд этди.

Аввалроқ, "Ньюкасл" бош мураббийи Стив Брюс ҳамда "Уотфорд" устози Хиско Муньос муддатидан олдин лавозимидан озод этилганди.

"Тоттенхем"ни Сантудан кейин ким бошқариши маълум бўлди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!