АПЛга чиқиш учун плей-офф. "Мидлсбро"га ютқазмаган "Астон Вилла"ҳал қилувчи ўйинда иштирок этадиган бўлди

Кеча Чемпионшип жамоалари орасида премьер-лига йўлланмаси учун ўтказилаётган плей-оффнинг “Астон Вилла” ҳамда “Мидлсбро” жамоалари ўртасидаги жавоб баҳси бўлиб ўтди.

Ушбу ўйин гарчи 0:0 ҳисобида якунланган бўлсада, дастлабки ўйинда қозонилган 1:0 ҳисобидаги ғалаба туфайли “Астон Вилла” финал йўлланмасини қўлга киритди. Энди улар финалда “Фулхэм”га қарши баҳс олиб боришади.

“Астон Вилла” – “Мидлсбро” 0:0 (0:0, 0:0)

15 май «Вилла Парк»

“Астон Вилла” – Джонстон, Честер, Хаттон, Бри, Терри, Хурихэйн (Уэлан, 85), Единак, Грилиш, Снодграсс, Адома (Бьярнасон, 90), Грэббен (Коджиа, 79).

“Мидлсбро” – Рэндолф, Гибсон, Френд, Шоттон (Фабио, 82), Фрай, Бешич, Клейтон, Траоре, Хаусон (Жестед, 73), Даунинг, Ассомбалонга (Бэмфорд, 68).

Огоҳлантиришлар: Френд (13), Снодграсс (34), Хаттон (45), Грилиш (60), Бешич (80), Джонстон (87).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!