АПЛ."Манчестер Юнайтед" марказий учрашувда "Тоттенхэм"ни таслим этди. Роналдудан гол ва ассист!

АПЛ 10-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви ниҳоясига етди. Мазкур беллашувда меҳмонлар йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ўйиннинг 39-дақиқасида Роналду ҳисобни очган бўлса, 64-дақиқада унинг узатмасидан сўнг Кавани жамоасининг иккинчи голини урди. Захирадан майдонга тушган Решфорд 88-дақиқада гол уриб, "қизил иблислар"нинг йирик ҳисобда ғалаба қозонишини таъминлади. 

Ушбу натижадан сўнг Сульшер шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 17 тага етди ва улар АПЛ турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилди. 15 очкоси бор "шпорлар" айни вақтда 8-поғонага жойлашган. 



  • 90+3'

    Ўйин якунига етди. "Тоттенхэм" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"га йирик 3:0 ҳисобида мағлуб бўлди. 

  • 90'

    Учрашувнинг асосий асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 87'

    Бирга-бир вазиятга чиқиб борган Рэшфорд ҳотиржамлик билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 85'

    Аллининг узатмасини Варан қайтарди.

  • 83'

    Кейн жарима майдони ичида тўпни ўзига бўйсундириб, зарба йўллади. Ҳимоячилар ўз ўрнида. 

  • 82'

    Лингард Кавани ўрнига майдонга тушди. 

  • 80'

    "Тоттенхэм" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 77'

    Бруно Фернандеш захирага олинди. Ўйинга Матич қўшилди. 

  • 73'

    Рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузган Фред сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 71'

    Решфорд майдонга тушди. Роналду захирага олинди. 

  • 71'

    Ло Чельсо ўрнига Деле Алли майдонга тушди 

  • 69'

    "Тоттенхэм" ҳужумга ўтишга ҳозирлик кўрмоқда. 

  • 66'

    Скипп майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Ндомбеле ўйинни давом эттиради. 

  • 64'

    Эдинсон Кавани ажойиб ҳужумдан сўнг ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди.  

  • 62'

    Бергвейннинг узатмасидан сўнг ҳимоячилар тўпни қайтариб юборди. 

  • 59'

    Фред майдон марказида ўйин қоидасини бузди. 

  • 57'

    "Тоттенхэм" ҳимояда майда паслар билан тўпни эгаллаб турибди. 

  • 56'

    Давис ҳужумда ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 

  • 54'

    Бергвейн Лукас Моура ўрнига майдонга тушди. 

  • 51'

    Ло Чельсо сонни яхши вазиятга чиқармоқчи эди, бироқ Бруно узатма йўлига ғов бўлди. 

  • 49'

    Мактоминей майдон марказида ўйин қоидасини бузди. 

  • 48'

    Роналдунинг урган голи офсайд туфайли инобатга олинмади. 

  • 46'

    Ўйиннинг иккинчи таймига старт берилди. 

  • 45+2'

    Биринчи бўлим ниҳоясига етди. Ҳозирча ҳисоб 1:0, МЮ фойдасига. 

     

  • 45+1'

    Биринчи таймнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 44'

    Ло Чельсонинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

  • 41 '

    "Тоттенхэм" ҳужумга ўтишга ҳозирлик кўрмоқда.

  • 39'

    Бруно Фернандешнинг оқилона узатмасидан сўнг Роналду тўпни тўхтатмай дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 35'

    Кейннинг майдон марказидан берган узатмасидан сўнг Сон бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Бироқ ҳимоячилар ишончли ўйнади.

  • 34'

    МЮ бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 33'

    Фреднинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган ҳавфли зарбасини Льорис қайтарди. 

  • 33'

    Роналду қийин вазиятда туриб, Шоуни тўп билан таъминлади. Люк зарба йўллай олмади. 

  • 30'

    Шоу жарима майдонига ёриб кириб, Уан-Биссакани тўп билан таъминлади. Унинг узатмасига эса аниқлик етишмади. 

  • 28'

    Кристиан Ромеро гол урди, бироқ ҳакам офсайд қайд этмоқда.

  • 26'

    МЮ ҳимояда тўпни эгаллаб турибди. 

  • 24'

    Жарима зарбасидан сўнг тўп жонли деворга тегди. Сўнгра Моура узатган тўпни Сон дарвоза томон йўллади. Бироз ноаниқ. 

  • 24'

    Магуайрга сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 23'

    Ло Чельсо йиқитилди. МЮ дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди. 

  • 21'

    МЮ ҳужумга ўтишга ҳозирлик кўрмоқда 

  • 18'

    Люк Шоуга сариқ карточка кўрсатилди

  • 15'

    Сўнгги дақиқаларда "қизил иблислар" тўп устунлигини ўз томонига оғдира олди. 

  • 12'

    "Манчестер Юнайтед"нинг ҳужуми якунланмай қолди. 

  • 10'

    Уан-Биссаканинг зарбасига Роналду ета олмади. 

  • 9'

    Каванининг жарима майдони ичига йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб қолди. 

  • 7'

    Соннинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячиларга тегиб қолиб, майдонни тарк этди. "Шпорлар" фойдасига бурчак тўпи. 

  • 5'

    Жамоалар олдинга ўтишга шошилмаяпти. 

  • 3'

    Ҳозирча тўп назорати "Тоттенхжм" томонида. 

  • 0'

    Учрашувга старт берилди! 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келди. 

  • 0'

    Бироздан сўнг АПЛ 10-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед" баҳси старт олади. Мазкур учрашув олдидан жамоаларнинг асосий таркиблари билан танишинг! 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!