АПЛнинг янги бойлари "Реал" "олмоси"га кўз тикди

"Ньюкасл" "Реал" ярим ҳимоячиси Тони Кроос хизматига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "El Nacional" хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, "қарғалар" ёзги трансфер вақтида жаҳон чемпионини харид қилишга уриниб кўради. "Ньюкасл" хавбек учун 30 миллион евро тўлашга тайёр. Крооснинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. 

Аввалроқ, "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳам Тонини ўз жамоасида кўрмоқчи эканлиги ҳақда маълумотлар чиққан эди. Жорий мавсум футболчи Ла Лигада бор йўғи 3та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!