Ақлинг бўлса, “Рома”га ўт!

“Порту”да тўпурарлик қобилиятини намоён қилаётган Луис Диасга айни пайт “Рома” ва “Бавария” жиддий қизиқиш билдирмоқда.

 Ўз даврида “Рома” ва “Бавария”да ўйнаган бразилиялик юлдуз Пауло Сержио колумбиялик ёш футболчига жамоа танлаш бўйича ўз масалаҳатини берди.

- Менимча, ҳозирги пайтда Руис Диас учун энг яхши вариант Моуриньонинг “Рома”сига ўтиш. Рим клубида унинг имкониятлари кенгроқ бўлади. “Бавария”нинг олдинги чизиғида зўр ўйинчилар кўп. Мюнхенга борса у ерда Лерой Сане, Серж Гнабри, Жамол Мусиала ва Кингсли Коман билан рақобатлашиши керак, - деди Пуало Сержио.

Пауло Сержио 1997-199 йиллар давомида “Рома” сафида 57 та учрашувда 22 та гол урган. Кейин “Бавария”га ўтиб, 2002 йилгача Бундеслигада тўп тепди. Мюнхенликлар таркибида 77 та учрашувда рақиблар дарвозасини 21 маротаба ишғол қилди.

459432

Катта ғалабалар даври келди

“Рома” ярим ҳимоячиси Жордан Верету жамоаси “Ювентус”га қарши учрашувда ғалаба қозона олишига ишонмоқда.

- Катта ғалабалар вақти келди. Бизда деярли барча совринларни қўлга киритган кучли бош мураббий бор, у бизга ғолиблик руҳини сингдирмоқда. Онгимиз ғалабаларга мослашиб боряпти.

Моуриньо бизга қўшимча энергия беряпти, унинг қўллаб-қувватлаши иштиёқимизни икки баравар ошириб юборди. Биз уталаб қилаётганидан ортиғига қодирмиз, - деди франциялик футболчи.

28 ёшли Верету жорий мавсумда 10 та учрашувда майдонга тушиб, тўртта гол ва учта голли узатма муаллифи бўлди.

1593023749_roma

Юлдузнинг соғлиғини суғурталаш керак

“Рома” асосий футболчиларидан бири Николо Дзаньоло билан амалдаги шартномани узайтириш бўйича музокара олиб бормоқда.

Плеймейкернинг агенти Клаудио Вигорелли клуб базасига келиб, шартнома шартлари билан танишди. У Дзаньолонинг саломатлигини суғурталашни талаб қиляпти. Бунга истеъдодли ўйинчининг тиззасидаги жароҳати икки маротаба операция қилингани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Томонлар тез орада келишувга эриши кутилмоқла. Николонинг ўзи бор эътиборини футболга қаратган.

Дзаньоло жорий мавсумда тўққизта учрашувда иштирок этиб, биттадан гол ва голли пас муаллифи бўлди. Унинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ярмигача тузилган. Футболчининг трансфери 50 миллион еврони ташкил қилмоқда.

3227375-66064768-2560-1440

Манчини “Рома” легионерини Италия термасига чақирмоқчи

“Рома”нинг 22 ёшли марказий ҳимоячиси Рожер Ибаньес яқинда Бразилия, Уругвай ва Италия паспортларига эгалигини ва исталган мамлакат термасида ўйнашга тайёр эканини билдиганди.

 Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини асли бразилиялик ҳимоячини 2022 йили Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатига чиқиш учун курашаётган таркибга жалб қилмоқчи.

Италия терма жамоасида айни пайтда маҳаллийлаштирилган уч нафар бразилиялик футболчи тўп тепмоқда. Булар ҳаммага яхши таниш бўлган Жоржиньо, Рафаэль Толой ва Эмерсон Палмьеридир.

Мбаньес жорий мавсумда римликлар сафида 11 маротаба майдонга тушиб, битта гол урди. Унинг трансфер суммаси 25 миллион еврони ташкил қилмоқда.

462926

Моуриньо “Ювентус”га қарши ўйинда Шомуродовга суянишига тўғри келади, чунки...

Шомуродов зиммасидаги ишни Пеллегрини бажармоқда!

“Рома” Европа Чемпионлар лигасида... Шомуродовнинг орзуси ушаладими?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!