Араб шайхлари “Челси”нинг уч футболчисини “Ньюкасл”га олиб келади

Саудиялик инвесторлар қўлига ўтган “Ньюкасл” Англия премьер-лигаси етакчиларидан ҳисобланган “Челси”нинг уч нафар ўйинчисини ўзига оғдириб олмоқчи. Араб шайхлари ўз режасини амалга ошириш учун пулни аямайдиган бўляпти.

“Нькасл” хўжайинлари биринчи навбатда Конор Галлахерни нишонга олган. Ёш ярим ҳимоячи мавсумни ижара асосийда “Кристал Пэлас”да ўтказмоқда. Томас Тухель келаси мавсум олдидан уни асосий таркибга қўшмоқчи.

Шунингдек, “қарғалар” Росс Баркли ва Рубен Лофтус-Чикни ўз сафига чорламоқда. Бу икки ўйинчи “Челси”нинг асосий таркибига киришга қийналмоқда ва етарли ўйин амалиётига эга бўлиш учун Лондонни тарк этишга тайёр.

Томас Тухель бу шогирдларидан фақатгина Росс Баркли қўйиб юборишга розилик берган. Клуб уни январда 20 миллион фунтга сотишни режалаштирмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×