Аргентина чемпионатининг энг яхши тўпурари АПЛ грандига ўтади

«Манчестер Юнайтед» клуби «Ривер Плейт» ҳужумчиси Хулиан Альваресни сотиб олишни режалаштирмоқда.

Бугун премьер-лига доирасида "Вулверхемптон"га қарши бўладиган уй учрашувидан сўнг манкунианликлар Манчестерда 21 ёшли Аргентина терма жамоаси футболчисининг агенти билан музокара ўтказишади. Бу ҳақда италиялик журналист-инсайдер Николо Скира ўзининг твиттер саҳифасида маълум қилмоқда.

Манбага кўра, МЮ Альваресга 2026 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилишга тайёр.

Олдинроқ ҳужумчининг товон пули 20 миллион евро эканлиги малум бўлганди.

Аьлварес Аргентина чемпионатининг ўтган мавсумида 20 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 18 та гол ва 6 та голли узатма ёздириб қўйган эди. У ўша мавсум чемпионатнинг энг яхши тўпурарига айланди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×