"Арсенал" ўз таркибини кучайтириш мақсадида ҳужумчи сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Маълумотларга қараганда, лондон клуби "Фиорентина" юлдузи Душан Влаховични сотиб олмоқчи. "Канонирлар" флоренцияликлар раҳбарияти билан музокараларни бошлаган. Қизиғи, жараён Лондонда бўлиб ўтмоқда.

Кронке сербиялик футболчи учун 80 миллион евродан воз кечишга тайёр. Трансфер январь ойидаёқ расмийлаштирилиши кутиляпти. Томонлар тез орада келишувга эришиши тахмин қилинмоқда. 

21 ёшли ҳужумчи жорий мавсум А Сериянинг 11 учрашувида 8 гол ва 1 ассист муаллифига айланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар