“Арсенал” энди Обамеянгни ўйнатмайди

“Арсенал” бош мураббийи Микель Артета билан муносабати бузилган Пьер-Эмерик Обамеянг январда ўзига янги жамоа топиши керак. 

Габонлик ҳужумчи мураббийлар уни майдорга туширмаётгани учун Африка Миллатлари кубогида қатнашиш мақсадида терма жамоа ихтиёрига жўнаб кетди. 

“Канонирлар” эса, унинг ўрнини босадиган уч нафар футболчи рўйхати тузиб қўйди.

Унга кўра, “Эвертон”да ўйнаётган Доминик Калверт-Льюин пойтахт клубига таклиф этилади. Агар Англия футболига мослашган бу ҳужумчи жамоасини алмаштиришга рози бўлмаса, эътибор “Фиорентина” сафида А Серия тўпурарига айланган Душан Влаховичга қаратилади.

“Арсенал” ҳужумини кучайтиришга учинчи номзод эса Испания чемпионатидан. “Севилья”да барқарор ўйин кўрсатаётган марокашлик Юсуф Ан-Носирийда ҳам Англияга кўчиб ўтиш имкони бор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×