"Арсенал" футболчиси Бундеслига клубида қоладиган бўлди

"Штутгарт" клуби "Арсенал" ҳимоячиси Константинос Мавропаноснинг ижара шартномасини узайтирди.

Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, томонлар ўртасидаги янги келишув 2022 йилга қадар имзоланган. Ушбу шартномада шунингдек, 22 ёшли грециялик футболчининг трансферини тўлиқ сотиб олиш ҳақидаги банд ҳам бор.

Get German Football News тарқатган хабарга қараганда, футболчини тўлиқ сотиб олиш немис клубига 3 миллион еврога тушади.

Мавропанос ортда қолган мавсум "Штутгарт" сафида жами 22 та ўйин ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!