"Арсенал" футболчиси "Ювентус"га ўтиши мумкин

Швейцария терма жамоаси ҳамда Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Гранит Жака яна бир Италия клуби эътиборига тушди.

Calciomercato тарқатган хабарга кўра, 28 ёшли футболчини “Ювентус” ўз сафида кўришни хоҳламоқда. Ўз навбатида “канонирлар” ҳам Жака билан хайрлашишга тайёр, фақат уни 20 миллион евродан камига қўйиб юборишмоқчи эмас.

Бундан аввалроқ Гранитга “Рома” томонидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Жака ўтган мавсум премьер-лигада 31 та учрашувда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!