"Лестер" ҳужумчиси Патсон Дака фаолиятини АПЛнинг бошқа клубида давом эттириши мумкин.

"Sky Sports" нашрининг хабар беришича, замбиялик форвард хизматига "Арсенал" қизиқиш билдирмоқда. Сўнгги ўйинларда Дака голлари билан "тулкилар"га муҳим очколарни тақдим этмоқда. Футболчи Европа Лигасидадан ўрин олган "Спартак"га қарши баҳсда рақиб дарвозасига 4та гол уришга эришганди. 

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли ҳужумчи АПЛга келгунча, Австрия чемпионатида тўп тепган. Жорий мавсум Патсон чемпионат доирасида 4та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди ва шунча голга ассистентлик қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар