Англия лига кубогининг 3-раундида “Арсенал” ўз майдонида “Уимблдон” клубини қабул қилди.

“Эмирейтс”да салкам 60 минг томошабин қаршисида кечган ўйин 3:0 ҳисобида “канонирлар”нинг йирик ғалабаси билан якунланди. Шу куни Александр Ляказетт (11'), Эмиль Смит-Роу (77') ва Эдди Нкетиа (80') ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)