"Реал"нинг сербиялик ҳужумчиси Лука Йович жамоасини ўзгартириши мумкин.

Инсайдер Экрем Конурнинг хабар беришича, Лондоннинг “Арсенал” клуби Йович масаласида “Қироллик клуби”га таклиф юбормоқчи. “Канонирлар” уни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан қишда ижарага олишмоқчи.

“Реал” Йовичнинг трансферини 20 миллион еврога баҳоламоқда. У жорий мавсум Ла Лигада бор йўғи 5 та ўйинда майдонга тушди холос. Унга ҳозирча жорий мавсум рақиб дарвозасини ишғол этиш насиб этмади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар