Лондоннинг "Арсенал" клуби раҳбарияти, агар клуб кейинги учта ўйинда натижани яхшиламаса, бош мураббий Микель Артетани ишдан бўшатиши мумкин.

The Sun тарқатган хабарга кўра, испаниялик мутахассисга премьер-лига доирасидан ўрин олган "Норвич" ва "Бёрнли"га қарши ўйинлар, шунингдек, Англия лига кубогидан ўрин олган "Уимблдон"га қарши ўйинларда вазиятни тўғирлаш имконияти берилган.

Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" бу мавсумни муваффақиятсиз бошлади. Мавсумнинг дастлабки учта учрашувида "канонирлар" битта ҳам гол ура олишмади ва бирорта ҳам очко ҳам қўлга кирита олишмади. Ўз дарвозаларидан эса  9 та гол ўтказиб юборишди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар