"Арсенал" сафардан йирик ғалаба билан қайтадиган бўлди

АПЛ 18-туридан ўрин олган "Лидс" - "Арсенал" ўйини якунига етди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 1:4 ҳисобида рақибга имкониятни бой берди. 

"Канонирлар" сафида Мартинелли дубль қайд этди. Шунингдек, Сака ва Смит-Роу ҳам ўз номига гол ёздириб қўйди. Бу голларга Рафинья бир бора жавоб қайтара олди. 

Шундай қилиб, Артета шогирдлари ҳисобидаги очколар сонини 32 тага етказиб олган ҳолда, АПЛ турнир жадвалида 4-ўринга маҳкам ўрнашиб олди. 16 очкоси бор "Лидс" эса 16-поғонани банд этган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!