«Арсенал» ва «Барса» футболчи алмашиш арафасида

Тodofichajes нашрининг хабар беришича, «Барселона» ва «Арсенал» клублари раҳбарияти футболчилар алмашиш эҳтимоли бор.

 

Манбага кўра, ҳужумчи Усмон Дембеле Англияда, ҳужумчи Пъер-Эмерик Обамеянг эса Испания чемпионатида тўп тепиши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, Усмон Дембеленинг "кўк анорранглилар" билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига этади. Обамеянгнинг келишуви 2023 йилнинг июнигача амал қилади, бироқ 32 ёшли габонлик жамоа мураббийлар штаби билан жанжаллашиб қолган ва яқин орада ўз клубини ўзгартирмоқчи.

 

Трансфермаркт портали, Пъер-Эмерик 25 миллион еврога, Усмон эса 50 миллионга баҳолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!