“Арсенал” ёш юлдуз учун беш ўйинчидан воз кечди

“Арсенал” анчадан бери “Лион” етакчиси Уссем Ауар трансферини амалга оширишни режалаштирмоқда. “Канонирлар” 23 ёшли ярим ҳимоячини қўлга киритиш учун 25 миллион фунт топиши керак.

Чемпионатда муваффақиятсиз иштирок этган жамоа эса трансферларга пул топишга қийналмоқда. “Арсенал” Ауарни олиш учун беш нафар футболчидан воз кечишга рози бўлди.

Ҳозирча, Маттео Гендузини “Марсель” ижарага олди. Гранит Жакани  Жозе Моуриньо “Рома”га чорламоқда.

Ёзда клуб пул ишлаб олиш учун Лукас Торрейра, Жо Уиллок ва Эйнсли Мэйтлен-Наилзга янги жамоа топиб бериши керак бўлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар