AS:

Ҳужумчи Лионель Месси ва Каталониянинг "Барселона" клуби раҳбарияти ўртасида янги меҳнат шартномасини имзолаш бўйича музокаралар давом этмоқда. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Олдинроқ ОАВда "кўк-анор ранглилар" тез орада 34 ёшли аргентиналик билан ҳамкорлик муддати узайтириш бўйича келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо бу ҳали амалга ошмаган.

Таъкидлаш керакки, томонлар ўртасидаги амалдаги шартноманинг амал қилиш муддати шу ойнинг охирида тугайди.

Эслатиб ўтамиз, Лионель бутун фаолиятини Каталония жамоасида ўтказган. Ҳужумчи Испания чемпионатининг сўнгги мавсумида 35та ўйин ўтказиб, 30та гол (учтаси пенальтидан) ва 9 та голли пасга муаллифлик қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар