Ашраф Ҳакими янги жамоасида тиббий кўрикдан ўтиш учун жўнаб кетди

Италиялик журналист-инсайдер Жанлука Ди Марционинг хабар беришича, ПСЖ ва "Интер" клублари марокашлик ҳимоячи Ашраф Ҳакимининг трансфери бўйича келишувга эришган.

Юқоридаги манбага кўра, Ҳакими аллақачон янги жамоаси сафида тиббий кўрикдан ўтиш ва шартнома имзолаш учун Парижга йўл олган. Унинг агенти Давиде Липпи эса "Интер" офисига келган.

Сўнгги маълумотларга қараганда, ПСЖ Ҳакими учун “нерадзуррилар”га 60 миллион евро тўлайди. Бундан ташқари шартномада 11 млн евро бонуслар ҳам кўзда тутилган.

Ҳакими ўтган мавсум А Серияда жами 37 та ўйин ўтказди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 7 та гол ҳамда 8 та голли узатма ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар