Мадриднинг "Атлетико" клуби ўзининг расмий сайти орқали "Флуминенсе" ҳужумчиси Маркос Паолонинг трансферини эълон қилди.

20 ёшли футболчи "Атлетико" билан 2026 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаган. Аммо ҳозирча “матрасчилар” футболчининг трансфери бўйича қолган маълумотларни ошкор қилишмаяпти.

Паоло "Флуминенсе" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У ушбу жамоа сафида 65 та ўйин ўтказган ва ўз ҳисобига 11 та гол ҳамда 10 та голли узатма ёздириб қўйган.

Маркос Португалия ёшлар терма жамоасида 4 та ўйинда майдонга тушган ва 1 та гол урган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)