УЕФА Чемпионлар лигаси “B” гуруҳи 3-турида “Атлетико” ўз майдонида “Ливерпуль”ни қабул қилди.

Мадриддаги ўйин муросасиз ва шиддатли курашларга бой кечди. Аммо якунда меҳмонлар 2:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу куни “Ливерпуль” сафида Муҳаммад Салоҳ (8', 78') ва Наби Кейта (13') гол муаллифи бўлган бўлса, “Атлетико”нинг ҳар иккала голини ҳам Антуан Гризманн (20', 34') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар