"Атлетико" мухлислари учун ўта нохуш хабар

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн ўнг сон мушакларидан жароҳат олди.

Mundo Deportivo хабарига кўра, 30 ёшли футболчи камида бир ой майдонга туша олмайди.

Франциялик юлдуз кубок доирасида "Райо Махадаонда" клубига қарши ўйинда (5:0) жароҳат олди.

Август ойи охирида "Барселона"дан "Атлетико"га қайтган Гризманн жорий  мавсум 18 та ўйинда иштирок этди ва 7 та гол урди ҳамда 3 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!