"Атлетико" Облакга ўринбосар топди

Мадриднинг "Атлетико" клуби кейинги ёз "Астон Вилла" дарвозабони Эмилиано Мартинесни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

La Razon нашри тарқатган хабарга қараганда, аргентиналик посбон "матрасчилар" сафида Ян Облакнинг ўрнини эгаллаши мумкин.

“Атлетико” раҳбарияти 28 ёшли словениялик посбонни келаси ёз сотиб юборишни режалаштирмоқда. Боиси Облакнинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!