"Атлетико" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлга киритди

Ла Лига 4-туридан ўрин олган "Эспаньол" - "Атлетико" учрашуви ўз якунига етди. Амалдаги чемпион мазкур баҳсда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳисоб 1-2.

Ўйиннинг илк таймида Рауль де Томас бош билан гол уриб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 78-дақиқасида Мадрид клуби ярим ҳимоячиси Карраско ҳисобни тенглаштирди. Баҳс якунланишига кам вақт қолган бир пайтда Лемар ўз голи билан "Атлетико"га муҳим 3 очкони тақдим этди. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур натижадан сўнг "матрасчилар" 10 очко билан Ла Лига турнир жадвалида карвонбошилик қилмоқда. "Эспаньол" эса 2 очко тўплаб, 16-ўринда бормоқда. 


  • 90+12'

    Ўйин ўз якунига етди. "Атлетико" махкур баҳсда қийин ғалабани қўлга киритди. 

  • 90+9'

    ГОООООООООЛ! Лемар ўйинга қўшиб берилган сўнгги дақиқаларда гол уриб, жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди. 

  • 90+7'

    Эмбарба ҳужумдаги шерикларига узатма амалга оширди. Ян Облак эса тўпни эгаллаб олди. 

  • 90+5'

    Нико Меламед тўп учун курашга киришди, ҳакам эса фол қайд этди. 

  • 90+3'

    Карраско жарима майдончасига ёриб кириб, зарба йўллади. Тўп дарвоза устунига тегди. 

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 10 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 86'

    Эспаньол бурчак зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 82'

    Адриа Педроса яхши вазиятга чиқиб борди, аммо якунда ҳимоячилар фаол ҳаракат қилди. 

  • 80'

    Кондогбиага сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 79'

    ГОООООООООООЛ! Яник Карраско тўп учун жарима майдончаси ичида курашди ва дарвозанинг олис бурчагига зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.  

  • 75'

    Эспаньол мураббийи янги футболчини майдонга туширди. Видаль ўрнини Нико Меламед эгаллади. 

  • 73'

    Коке бурчак зарбасини амалга оширди, аммо ноаниқ ва ўта кучли. 

  • 72'

    Янги футболчи Матеус Кунья Суарес ўйнига майдонга тушди. 

  • 68'

    Стефан Савич рақибига нисбатан ўта қўпол ўйнади. Ҳакам эса бу вазиятни эътибордан четда қолдирмади. 

  • 66'

    Маркос Льоренте тўпни жарима майдончаси ичидаги шерикларига аниқ узатиб бера олмади. 

  • 63'

    Бугунги баҳсни майдондан 15321 одам тўғридан-тўғри кузатиб бормоқда. 

  • 61'

    Адриан Эмбарба бурчак тўпидан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Ҳимоячилар ўз ўрнида. 

  • 60'

    Видальда яхши вазият вужудга келди. Аммо ҳимоячилар ўз ўрнида ва Эспаньол бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 59'

    "Атлетико" таркибида ҳам ўзгариш. Гризманн ўрнига Феликс майдонга тушди. 

  • 59'

    Эспаньол таркибида ўзгариш. Ману Моналес майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Лорен Морон ўйинни давом эттиради. 

  • 55'

    Ҳакам ВАРга юзлангандан сўнг голни бекор қилди. 

  • 53'

    ГООООООООЛ! Томас Лемар ҳисобни тенглаштирмоқда. 

  • 46'

    Атлетико сафида ўзгариш Корреа ўрнига Лоди ўйинни давом эттирадиган бўлди. 

  • 45'

    Иккинчи бўлим бошланиш арафасида. 

  • 45+3'

    Биринчи бўлим ўз якунига етди. Ҳозирча майдон эгалари кучли рақибдан ҳисобда олдинда бормоқда. 

  • 45+2'

    Суареснинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган чиройли зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.

  • 45'

    Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 44'

    Суарес иккинчи қаватда тўп учун курашга қиришди. Аммо дарвозабон тўпни эгаллаб олди. 

  • 40'

    ГОООООООООООЛ! Мезбонлар ҳисобни очди. Бурчак зарбасидан узатилган тўпни Рауль бош билан дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 39'

    Эмбарранинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасидан сўнг Облак тўпни қайтариб юборди.

  • 39'

    Биринчи бўлимнинг 38-дақиқаси ўтиб бормоқда. Ҳозирча иккала жамоа ҳам айтарлик вазият ярата олмади. 

  • 37'

    Жарима зарбасидан сўнг Эспаньо футболчиси дарвозага бош билан зарба йўллади, аммо бироз ноаниқ. 

  • 35'

    Эспаньол жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 33'

    Футболчиларга томоқ ҳўллаб олиш учун вақт берилди. 

  • 32'

    Гризманнинг илк зарбаси ўти ноаниқ чиқди. 

  • 31'

    Видалга нисбатан Атлетико футболчиси ўйин қоидасини бузди. 

  • 28'

    Эспаньол футболчиси Хил офсайд ҳолатига тушиб қолди

  • 26'

    Эспаньол футболчилари Атлетико жарима майдони атрофида тўпни эгаллаб турибди.

  • 24'

    Льоренте олдинга ўтаётган бир пайтда тўпни йўқотди. 

  • 22'

    Эспаньол футболчилари тўпни майдон марказида эгаллаб турибди.

  • 22'

    Суарес дарвозабонннинг устидан тўпни тушириб қўймоқчи эди, аммо бироз ноаниқ. 

  • 19'

    Эспаньолда яна бир яхши вазият вужудга келди, бироқ ҳимоячилар ўз ўрнида.

  • 18'

    Жуда ҳам ҳавфли вазият вужудга келди. Эспаньол футболчиси дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди ва уни ҳам алдаб ўтиб, зарба йўллади. Аммо ҳимоячи дарвоза чизиғи устидан тўпни қайтарди.

  • 16'

    Ҳимоячиларнинг палапартиш ҳаракатидан сўнг, Суаресда яхши вазият вужудга келди, аммо дарвозабон тўпни қайтариб юборди. 

  • 15'

    "Атлетико" қанотдан ҳужум уюштирди ва тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди, бироқ Гризманн тўпга ета олмади. 

  • 12'

    Суаресда яна бир вазият вужудга келди, аммо самарасиз. 

  • 11'

    Эспаньол қарши ҳужумга ўтди, аммо Мадрид клуби ҳимоячилари тўпни осонлик билан олиб қўйди. 

  • 10'

    Қанотдан пас амалга оширилгандан сўнг Суарес тўпга ета олмади. 

  • 8'

    Карраско қанотдан ёриб кириб, жарима майдончаси ичига узатма амалга оширди, аммо тўпни дарвозага йўллаб юборадиган футболчи топилмади.

  • 5'

    Атлетико тўпни майдон марказида эгаллаб турибди, ҳозирча улар айтарлик вазият ярата олмади. 

  • 3'

    Ҳозирча жамоалар олдинга ўтишга шошилмаяпти. 

  • 0'

    Ўйинга старт берилди. 

  • 0 '

    Ла Лига 4-туридан ўрин олган "Эспаньол" - "Атлетико" баҳси бошланди. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!