Sky Sports нашри тарқатган хабарга қараганда, "Атлетико" ҳимоячи Киран Триппьерни қанчага сотишини маълум қилди.

Юқоридаги манбага кўра, “матрасчилар” англиялик футболчини 43 миллион фунтдан камига қўйиб юборишмайди. Бироқ, шу билан бирга уларда Триппьерни сақлаб қолиш истаги ҳам мавжуд.

Бундан аввалроқ Киранга "Манчестер Юнайтед" жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Лекин "Атлетико" ҳалигача “қизил иблислар”дан бу борада расмий таклиф олганини маълум қилмади.

Триппьер “Атлетико” сафига 2019 йилнинг ёзида “Тоттенхэм”дан кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум “матрасчилар” сафида 34 та ўйинда иштирок этди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар