Испания Ла Лигаси 17-тури доирасида Мадриднинг икки номдор клуби ўзаро баҳс олиб борди. "Реал" - "Атлетико" тўқнашувида мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Маълум бўлишича, "матрасчилар" юлдузи Антуан Гризманн мазкур учрашувда жароҳат олиб, сафдан чиққан. Франциялик футболчи "қаймоқранглилар"га қарши баҳснинг иккинчи тайми олдидан захирага олинди.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, Гризманнинг ўнг оёқ мушаклари жароҳатланган. Ҳужумчи физиотерапевт назорати остида тикланиш жараёнини ўтказади.

30 ёшли ҳужумчи жорий мавсум 21 учрашувда жамоаси шарафини ҳимоя қилиб, ўз ҳисобига 7 гол ва 3 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×