“Атлетико” юз ўгирган Гризманни икки суперклуб чақирмоқда

“Барселона”ни тарк этиши кутилаётган Антуан Гризманн “Атлетико”га қайтиши ҳақида хабарлар тарқатилди. Бироқ, мадридлик мухлислар бир неча мавсум олдин ашаддий рақиб сафига ўтиб кетган ҳужумчининг ортга қайтишига қаршилик қилди ва бу трансфер амалга ошмайдиган бўлди.

Бундан ташқари, каталонияликлар ҳам "Атлетико" кучайиб кетмаслиги учун франциялик ҳужумчини Мадридга жўнатиш фикридан қайтди. 

Гризманнинг ўзи “Атлетико”га қайтишни истаётганига қарамай, бошқа клуб танлашга мажбур.

Албатта, Гризманн даражасидаги ҳужумчи ишсиз қолмайди. Унга даъвогарлар сафига “Манчестер Юнайтед” ва “Челси” қўшилди. Аслида бу икки клуб Ҳарри Кейнни олишни орзу қиляпти. Бироқ “Тоттенхэм” раҳбарияти асосий тўпурарини олиб қолиш мақсадида харидорларга тўғри келмайдиган нарх талаб қилмоқда.

Шу боис, Англия грандлари марказий ҳужумчи масаласини Гризманн трансфери орқали ҳал қилиши мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар