Австралия ишончли ғалабани қўлга киритди

Жаҳон чемпионати Осиё минтақаси учинчи саралаш босқичидан ўрин олган Австралия - Уммон ўйини якунига етди. Мазкур учрашувда кенгрулар юрти вакиллари рақибдан 3:1 ҳисобида устун келди. 

Австралияликлар сафида Мабиль, Бойл ва Дьюк рақиб дарвозасини ишғол этган бўлса, уммонликлар сафида Ал-Алави ягона голга муаллифлик қилди. 

Мазкур натижадан сўнг Австралия очколари сонини 9 тага етказиб олди ва гуруҳда пешқадам бўлиб олди. Улар саудияликлардан тўплар нисбатига кўра олдинроқда. Уммон ҳисобида ҳозирча 3 очко бор ва улар 3-ўринда жойлашган.




Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!