УЕФА Чемпионлар лигаси "C" гуруҳининг 1-турида “Аякс” сафарда “Спортинг” меҳмони бўлди.

Португалиядаги “Estadio Jose Alvalade” стадионида кечган баҳс голларга бой бўлди. Якунда 1:5 ҳисобида Амстердам клуби ғалабани тантана қилди. Шу куни “Аякс” сафида Себастьен Алле (2', 9', 51', 63') покер қайд этган бўлса, яна бир голга Стивен Бергейс (39') муаллифлик қилди. “Спортинг”нинг ягона жавоб голини Паулиньо (33') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар