Азар: Бу гаплар ёлғон

"Реал" ярим ҳимоячиси Эден Азар Мадрид клубидаги ўрни ҳақида гапирди. У мухлисларни Испания пойтахтида бахтли эканига ишонтирди.

"Мен "Реал"да бирор нарсадан норози бўлганим ҳақидаги хабарлар ёлғон. Мен бу ерда жуда бахтлиман, ҳозир эса кўпроқ ўйнашни ва гол уришни хоҳлайман. Лекин мен Мадридда бахтлиман, менга бу ерда яшаш ёқади. Ишончим комилки, мен ҳали ҳам жамоага кўп нарсани бера оламан”, - деди бельгиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Азар “Реал”га 2019 йилда 115 миллион еврога "Челси"дан кўчиб ўтган эди.

Азар жорий мавсумда учта ўйинда майдонга тушди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар