Азар кутган таклифни бошқа футболчи олади

“Челси” раҳбарияти “Реал”да ўз ўйинини кўрсата олмаган Эден Азарни ортга қайтармоқчи эди. Бироқ, Томас Тухелнинг режаси ўзгарди.

“Аристократлар” ўз сафига Мадрид клубида ишлари юришмаётган бошқа фуболчи – Лука Йовични қўшиб олмоқчи. Сербиялик ҳужумчи 2019 йили “Қироллик клуби” сафига қўшилган бўлса-да, ҳозиргача асосий таркибга кира олмади.

Томас Тухель кейинги пайтда Ромелу Лукаку ва Тимо Вернерга муносиб ўринбосар қидирмоқда. Йович лондонликларга айнан шу мақсадда керак.

Ўз навбатида, “Реал” ҳам янги лойиҳаларни амалга ошириш учун бир неча футболчисини сотиб юборишга тайёр. Кетиши керак бўлганлар орасида Йович ҳам бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!