Азар собиқ жамоасига қайтиши мумкин

"Реал" Мадрид ярим ҳимоячиси Эден Азар илк профессионал фаолиятини бошлаган собиқ жамоаси "Лилль"га қайтиши мумкин.

“Азарнинг қайтишини имконсиз нарса деб айтмаган бўлардим. Агар керак бўлса, мен музокаралар ўтказиш учун Испанияга бораман. Эден юқори салоҳиятга эга ажойиб футболчи, аммо у ҳозир “Реал”да ўйнаяпти”, - деди клуб президенти Оливье Летан Goal.com нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, 30 ёшли бельгиялик футболчи 2005 йилдан 2012 йилгача “Лилль” сафида тўп сурган, шундан сўнг “Челси”га йўл олган.

Азарнинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. У жорий мавсум 12 та ўйинда майдонга тушди ва 1 голга ассистентлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sattorov Xayriddin
18/12/2021 14:28
Ketsin realdan uuu
Sattorov Xayriddin
18/12/2021 12:53
Xa shunday qiliwi kerak buu yigit yaxwi bulardi

Минбар

Барча блоглар
×