Азиз Ғаниев Малайзияга қарши ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА кунлари туфайли юзага келган танаффусдан унумли фойдаланган ҳолда, Иордания мамлакатида ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Мазкур йиғин доирасида вакилларимиз бугун Малайзияга қарши майдонга тушади. Мазкур баҳс олдидан Азиз Ғаниев ўз фикрларини билдириб ўтди:

"Янги мураббий бошчилигида терма жамоа машғулотларига қўшилдик. Иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз. Тикланиш жараёнлари яхши ўтди. Худо хоҳласа, майдонга тушишни бошлаб, формага қайтиб, яна мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Малайзия кучсиз рақиб эмас. Ҳар бир беллашувга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Уларнинг ўйинларини ҳам кузатдик. Олдимиздаги баҳсга яхши тайёргарлик кўриб, кутилган натижани қўлга киритамиз, деб ўйлайман".

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)