Азизбек Абдулҳабибов – ярим финалда!

Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларининг тўққизинчи кунги беллашувлари бошланди. Ҳозиргина пара каноэнинг эркаклар ўртасида KL2 классида 200 метрга ўтказилган саралаш баҳсларида ҳамюртимиз Азизбек Абдулҳабибов иштирок этди.

Спортчимиз 44.437 сония вақт билан маррага 4-ўринда етиб келди. Шу тариқа Азизбек ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Пара каноэ бўйича ярим финал баҳслари эртага ўтказилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар