Баҳодир Аҳмедовнинг Эронга қарши ўйиндан кейинги фикрлари

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати нимчорак финал босқичдан ўрин олган Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. Мазкур ўйинда терма жамоамиз 8:9 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувдан сўнг термамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

"Эрон жуда кучли жамоа. Дунё бўйича 3-4 ўринда туради. Йигитлар жуда яхши ўйин намойиш этди. Афсуски, мағлубиятга учрадик. Ўзимиз яратган имкониятлардан фойдалана олмадик. Орқада йўл қўйган хатолар сабабли мағлубиятга учрадик. 

Бунданда яхшироқ натижа кўрсатишимиз мумкин эди. Футболчилардан кўнглим тўқ. Кейинги мусобқаларда савиямизни оширишга ҳаракат қиламиз. Худо хоҳласа, кейинги турнирларда янада яхши натижалар кутсак бўлади. Ёшлардан иборат зўр жамоамиз бор", -деди мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
24/09/2021 23:02
Йигитларга ўзига бўлган ишонч ортган бўлса бўлди. Муҳими шу. Бу ёғига фақат ғалабалар кутибқоламиз. Футзалчиларимизга ҳам шароитларни яратиб бериш керак. Ўзбекистон спорт мажмуасидан, Ҳумо аринасидан фойдаланишга руҳсат бериш керак. Доимий ўйнайдиган муҳташам, Замонавий ҳалқаро талабларга жавоб берадиган- Футзал арена қуриб берсак ҳам фойдаси катта бўлади.
Baxil Alihuja
24/09/2021 21:39
Йигитларга гап ЙУК! Хакикатдан харакат килишди! Футболчиларимиз урнак олишса яхши буларди...