Баҳодир Бакиев ММАда навбатдаги жангини Россияда ўтказади

15 декабрь куни Россиянинг Иркутск шаҳридаги “Труд” спорт саройида аралаш жанг санъталари бўйича BFC-1 турнири ташкил этилади.

Турнирда 10 та профессионал жанг ўтказилади. Унда Мўғилистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистондан спортчилар иштирок этади. ММА қоидалари жанглари бўйича ташкил қилинадиган турнирда жанговар самбо бўйича халқаро спорт устаси ўзбекистонлик Баҳодир Бакаев қирғизистонлик Бакит Тўйчиевга қарши рингга чиқади.

Кечанинг асосий жангида енгил вазн тоифасида (61,2 кг) чемпионлик камари учун Баир Асалханов ва Михаил Погодин билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!